Баҳор фаслини кўпчилик ёқтиради. Янгиланиш ва яшариш мавсумида заминдаги наботот ва ҳайвонот олами уйғониб, янги ҳаёт бошлайди.
Эртага Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +26... +28, кечаси эса +12... +14 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат +23... +28, кечаси эса +10... +15 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +23... +28, кечаси эса +10... +15 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +18... +23, кечаси +10... +15 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +20... +25, кечаси +10... +15 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +27... +32, кечаси +12... +17 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.