Маҳзун қўшиқлари билан тилга тушган хонанда Ҳилола Ҳамидова янги қўшиғини сайтимиз орқали премьера қиляпти.
Ҳамидова овози бор, жонли ижрода бемалол куйлай оладиган, устоз кўрган хонандалар. Унинг қўшиқларида маъно бор. Минг афсуски, бугунги шоу-бизнесга булар кўплик қилади. Зотан овози бўлмай туриб, рекламанинг кучи билан ошиғи олчи бўлиб юрганлар талайгина.
Бир вақтлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилованинг “Жим-жим” номли қўшиғига даъвогарлик қилган Ҳамидова бу қўшиқни куйлашга бироз кечикди. Қўшиқ Зиёдага омад келтиряпти. У эса бугун тингловчилари эътиборига ҳавола этмоқчи бўлган шўх қўшиғи омад олиб келишидан умидвор.
Хонанда бугун мухлисларига одатдагидек маҳзун таронани эмас, шўх қўшиқни тақдим этиш тадоригини кўрган. Ҳилола Ҳамидованинг сайтимиз орқали премьера қилинаётган қўшиғи “Соғиндим” деб номланган бўлиб, унинг шеъри ва мусиқаси Баҳодир Низомовга тегишли. Мусиқий сайқални эса Умид Обидов берган.
Қўшиқни сайтимиз орқали тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.