...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёзда пайпоқсиз кийиладиган башмоқлар


16:16, 28.07.2017 Бу қизиқ
 2 852

Ёзнинг жазирамасида эркакларга мўлжалланган пайпоқсиз кийиладиган бешта башмоқ турини биласизми?

Ёз мавсумининг эркакларга мўлжалланган оёқ кийими турлари қуйидагича:

Сандаль
Сандаль оёқ кийими қадимда грек ва римликлар томонидан ўйлаб топилган. Бу башмоқлар маҳсус ёзги мавсумга мўлжалланган ва пайпоқсиз яланг оёққа кийилади.
 
Очиқ оёқ кийими
Бу оёқ кийим бармоқлар орасига кийиш учун мўлжалланган ва маълумки пайпоқсиз кийилади.
 
Мокасина
Ушбу оёқ кийим юмшоқ чармдан тикилади. У қадимги ҳиндулар ихтироси бўлиб, фақат ёзги мавсумда яланг оёққа кийилади.
 
Топсайдер
`Тopside` инглизчадан юқори палуба маъносини билдиради. Ушбу башмоқ мокасинанинг такомиллаштирилган моделидир. Сирпанмайдиган махсус тагчарм, боғичлар билан бойитилган бу оёқ кийим аслида денгиз флоти хизматчиларига мўлжалланган. Лекин унинг замонавий моделларини эркаклар энг қулай оёқ кийим сифатида қадрлашади. Топсайдер ҳам пайпоқсиз кийилади.
 
Эспадриль
Бу турдаги оёқ кийимнинг ихтирочиси испан деҳқонларидир. Уни машҳур ёзувчи Эрнест Хемингуэй, рассом Пабло Пикассо, шунингдек Сальвадор Дали ва Жон Кеннедилар кийишни яхши кўрганлар. “Ҳаво ўтказувчи” тўқилгансимон тагчармли мазкур оёқ кийими ҳам ёз фаслида пайпоқсиз кийилади.
Мухайё Саидова

Теглар:Оёқ кийим Ёз мавсуми 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!