Австралияда ов пайтида йўқолиб қолган эркак топилди.
Австралияда олти кун аввал ов пайтида йўқолиб қолган эркак топилди. 60 ёшли собиқ кончи Реджинальд Фоггертининг айтишича, у қитъа ғарбий томонидаги Голдфилд-Эсперанс саҳроси ҳудудида адашиб қолган.
У ўз шериклари билан овга чиққан эди. Кекса овчи тўсатдан ёввойи туяни кўриб қолади, унинг ортидан кузатиб шерикларидан узоқлашиб кетади. У бир неча соат мобайнида туяни кузатиб юради ва бир муддатдаг сўнг қаерда эканлигини англолмай, адашиб қолади. Шериклари уни йўқолганини эртаси куни пайқашади ва қидирув-қутқарув ишларини бошлашади. Роппа-роса олти кундан сўнг Фоггертини овчилар лагеридан 15 км. узоқликдаги масофадан топишди. У катта дарахт соясида жон сақлаб, чумолилар билан озиқлангани учунгина тирик қолганини таъкидлади. Энг қизиғи шундаки, мана шу олти кун мобайнида у умуман сув ичмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2006-йилда худди шундай ҳолат Рики Миги исмли яна бир австралиялик шахс билан ҳам юз берган эди. У 10 кун мобайнида қитъанинг ғарбий томонида қурбақалар билан озиқланиб, кун кечирган эди.

Севара Нишонова