...
МЕНЮ
ONLINE TV

Йўқолган бола 25 йилдан кейин ўз уйини янги технология ёрдамида топди


18:12, 31.03.2017 Бу қизиқ
 4 622

Бу ҳикоя асосида ишланган фильм 2017 йилда “Оскар”нинг 6 йўналишида мукофотни қўла киритди.

Фильмларда кўпинча худди кинодагидек, деган гапларни эшитамиз. Буни қарангки, ҳаётда ҳам худди кинолардагидек воқеалар такрорланиб туради.
 
Ҳиндистонлик Сару Бриерли воқеаси шулар жумласидан. У беш ёшлигида адашиб, бошқа поездга ўтиради ва уйидан 1500 километр узоққа – Калькуттага бориб қолади. Болакай ортга қайтиш учун йўл излайди, бироқ уни ҳеч ким тушунмайди ва ёрдам бермайди. Бир қанча вақт давомида Сару кўчада яшайди. Кейин фарзанд асраб олиш агентлиги унга Австралиядан оила топади. Янги оиласи уни она Ватанидан олиб кетади. Бола инглиз тилини ўрганади ва тутинган ота-онаси билан улғаяди. Бироқ ҳеч қачон ўзининг оиласини топиш умидини йўқотмайди.
 
Чорак аср ўтгач, “Сару Google Earth” хизмати ҳақида билади ва хотираларига таяниб, йўқолган уйини излайди. У ўз туғилган шаҳрининг номини ва Калькуттага олиб келган поездни билмасди. Лекин иссиқ иқлимда ўсгани ва болаликда ҳинд тилида сўзлашганини эсларди. Яна Саруга Шарқий Ҳиндистон аҳолисига ўхшашини жуда кўп айтишган эди. Йиллар ўтиб, спутникдан олинган расмларни ўрганиб, ўз уйини топганини тушуниб етди. Сару туққан онасини топди, у ҳам ўғлини йиллар давомида кутган эди.
 
Сару Бриерли ўтмишини “Уйгача узоқ йўл” китобида ҳикоя қилди. Шунингдек, бу китоб асосида “Шер” деб номланган фильм ҳам суратга олинди. Картина эса 2017 йилда “Оскар”нинг 6 йўналишида мукофотни қўла киритди.
 
Бу воқеа бизга на йиллар, на узоқ масофа орзуларимизни рўёбга оширишга халал бера олмаслигини исботлайди. Фақатгина мустаҳкам умид, синмас ирода бўлса бас. Айтганча, ушбу ҳикоя технология фақатгина ташвиш келтиради, деб ўйлайдиганларнинг фикрини ҳам рад этади.
Сумбула

Теглар:Ҳиндистон Оскар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!