...
МЕНЮ
ONLINE TV

Японияда ширинликлар ўғриси – “Ширинтой” қўлга тушди


16:13, 22.03.2017 Олам
 2 340

Ташкилотлар музлаткичларида ишчилар томонидан қўйилган ширинликлар ичидан Ясухиро Вакашиму асосан музқаймоқ, шоколад ва пудингларни ўмарган.

Япония полицияси доимий равишда турли ташкилотлар офисларидан музлаткич ичидаги ширинликликларни ўғирлаб кетадиган “Ширинтой” лақабли ўғрини ҳибсга олди. Бу ҳақда Japan Times хабар қилди.
 
51 ёшли Ясухиро Вакашима 2013 йилдан буён Токио ҳамда ўзи яшайдиган Ишикава префектурасидаги турли компаниялар офисларидан жами 40 марта ширинликларни ўғирлаганликда айбланмоқда. Фақат ширинликларни ўғирлайдиган ушбу жиноятчига полициячилар “Ширинтой”, деб лақаб ҳам қўйишганди.
 
Ташкилотлар музлаткичлари ичида сақланган ширинликлар ичидан Ясухиро Вакашима асосан музқаймоқ, шоколад ва пудингларни ўмарган.
 
“Ширинтой”ни ташкилотларнинг кузатув камералари, шунингдек, ДНК таҳлиллари орқали топишди.
 
Одатга кўра, ширинликлар ўғриси уларни музлаткичдан олибоқ истеъмол қилган ва чиқиндиларини жиноят жойига ташлаб кетаверган. Айнан шу сабабли полиция унинг ДНКсига ҳам эга эди.
 
Вакашима ўз айбига иқрор бўлди. Ҳозиргача у етказган зарар жами 50 минг АҚШ доллари, деб баҳоланмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Ясухиро Вакашиму Ширинтой Ўғри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!