Синдзо Абэ 2017 йилнинг бошида Россияга ташриф уюштиришини айтди.
Ташриф чоғида Владимир Путин ва Япония бош вазири Синдзо Абэ ўртасида музокара олиб борилди. Музокаралар икки мамлакат чегаралари масаласига қаратилган эди.
Япония Бош вазири Синдзо Абэ 2017 йилнинг бошида Россияга ташриф уюштиришини айтди. Бу хақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.
Синдзо Абэ Япония-Россия алоқаларини тикланишини тезлаштиришга уринаётганини айтган. Россия билан муносабатларни яхшилашни икки мамлкат ҳамкорликда тасарруф этиши мумкин бўлган тўртта орол барпо қилиш борасида келишув имзолашдан бошланишини таъкидламоқда.
Абэнинг айтишича, бу каби ҳолат ҳали халқаро амалиётда бўлмаган.
“Агар тинчлик шартномасига эришилса, японияликлар Курилл оролларига бемалол бориш ва у ерда яшаш имконига эга бўлишига ишонаман. Агар ишонч янада ортса, бу орол қарама-қаршилик эмас, бирга истиқомат қилиш тимсолига айланади”, дейди Синдзо Абэ.
Шунингдек, Япония Бош вазири “Иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш тинчлик шартномаси имзоланишига олиб келади”, деб қўшимча қилди.