...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги ўқув йилида Ҳиндистондаги университетларда йога кафедраси очилади


00:59, 20.06.2016 Олам
 1 660

Инсон салоҳиятини ривожлантириш вазири Смрити Зубин Ирани мактаб битирувчилари учун ҳам йога фанидан малакавий тест синовлари жорий этишни таклиф қиляпти.

2016-2017 ўқув йилида Ҳиндистондаги 6та марказий университетлар қошида 50га яқин йога кафедралари иш бошлайди. Бу ҳақда “Mir24.tv” нашри хабар бермоқда.

Инсон салоҳиятини ривожлантириш вазири Смрити Зубин Иранининг сўзларига кўра, университет ўқитувчилари ўқув курслари иштирокчиларидан тортиб, бакалавр, магистрлик ва фан доктори даражаси учун ҳам йога санъати фанидан сертификатлар беришни режалаштиришмоқда.

Шунингдек, Ирани мактаб битирувчилари учун ҳам миллий малакавий тест жорий қилишни таклиф қилди. 2016-2017 ўқув йилларида университетларда 20га яқин Йога кафедралари очилиши режалаштирилмоқда. Ҳиндистондаги марказий университетларда эса бундай кафедралар сони 50тага етиши тахмин қилинмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Ҳиндистон Йога Смрити Зубин Ирани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!