...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистондаги электростанцияда портлаш: 20 киши қурбон бўлди


08:32, 02.11.2017 Олам
 1 724

Воқеа жойига 150 та тез ёрдам машинаси юборилган.

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида жойлашган кўмир электростанциясидаги қозоннинг портлаши оқибатида 20 киши вафот этди. Яна 100 га яқин киши яраланди. Бу ҳақда “Hindustan Times” хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, кўпчилик энергоблокнинг ичида қолиб кетишган. Айни вақтда электростанция ўз ишини тўхтатди.
 
Портлашдан сўнгги ёнғин вақтида ҳарорати Целсий шкаласи бўйича 140 даражадан ортиқ бўлган. Бундан ташқари, энергоблокнинг ичида босим ҳам юқори бўлган.
 
Воқеа жойига 150 та тез ёрдам машинаси юборилганлиги хабар қилинди. Яраланганлар 2 та шифохонага жойлаштирилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ҳиндистон Уттар-Прадеш Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!