...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўз севгилисини устига бензин сепиб ёқиб юборган ўзбекистонлик йигит Россияда қамалди


08:28, 02.11.2017 Олам
 5 658

Йигит ойнаси синган деразанинг туйнуги орқали қизнинг устига бензин сепган ва ёниб турган гугуртни унинг устига улоқтирган.

Кемерово вилоятида 24 ёшли йигит ва унинг севгилиси ўртасида жанжал келиб чиқди. Йигитнинг қизга атир учун пул бермаганлиги сабабли юзага келган низо мудҳиш оқибатларга олиб келди. Бу ҳақда Кемерово вилояти прокуратураси хабар берди.
 
Хабарда айтилишича, 2016 йил декабрь ойида юз берган жанжал вақтида йигит жиҳозларни синдирган, кейин эса кийимларини йиғиштириб, уйдан чиқиб кетган.
 
Кечки 23:00 атрофида йигит қайтиб келган ва ойнанинг темир тўсиғига чиқиб олган. Синган ойна орқали қизнинг устига бензин сепган ва ёниб турган гугуртни унинг  устига улоқтирган. 
 
Қиз ва унинг хонаси бир зумда олов ичида қолган. Қиз даҳлизга чиқишга улгурган ва оловни бартараф этишган. Ёнғин сабаб 2 та хона бутундай ёниб кетган.
 
Тиббий экспертиза хулосаларига кўра, қиз танасининг (тери сатҳининг) 47 фоизи куйган.
 
Ленинград тумани суди мазкур ҳолат юзасидан суд эшитувини ўтказди. Аниқланишича, 24 ёшли йигит Ўзбекистон фуқароси бўлган. Шунингдек, у Россия ҳудудида ноқонуний равишда яшаганлиги ҳам маълум бўлди.
 
Ўзбекистон фуқароси 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.
 
Ёнғин сабаб 2 та хонага етган иқтисодий  зарар миқдори 281 минг ҳамда 55 минг рубль эканлигини аниқланди. Хоналарнинг эгаси нафақахўр бўлган ва уларни таъмирлаш учун етарли маблағи бўлмаганлиги сабабли сотишга мажбур бўлган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ёнғин Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!