Уттар-Прадеш штатида поезднинг 14 та вагони рельсдан чиқиб кетиши оқибатида қурбонлар сони ортиб бормоқда. Ҳозирча воқеа сабаби аниқланмаган.
Вафот этганларнинг аксарият қисми Ҳиндистон фуқароларидир. Қидирув-қутқарув ишларида поезд ичида бўлган йўловчиларнинг қариндошлари ҳам иштирок этишди.
Ҳозирча ҳалокат сабаблари аниқланганича йўқ. Тахминларга кўра, ҳалокатга рельслардан бири носоз эканлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин. Яна бошқа сабаб эса Ҳиндистон учун одатга айланган омил – йўловчиларнинг кўплиги бўлиши мумкин. Минг киши ўрнига поезд ичида 1700 нафар йўловчи бўлганлиги ҳалокатни юзага келтирган, деган мулоҳазалар ҳам йўқ эмас.
Бу темир йўлда 2010 йилдан буён кузатилган юз берган энг йирик ҳалокатлардан бўлди. Ўшанда Ғарбий Бенгалияда йўловчи ташувчи поезднинг юк ташувчи поезд билан тўқнашуви оқибатида 146 киши қурбон бўлганди.