Синоптиклар Ҳиндистонда об-ҳаво яқин орада яхшиланмаслигини таъкидлашмоқда.
Селнинг энг кучли оқими Биҳар штатидан ўтган. У ерда 17 нафар одам табиий офатда қурбон бўлган. Қўшни Жарханд штатида 13 нафар одам ҳалок бўлган. Уттар-Прадеш штатида эса, камида 10 киши кучли сел қурбони бўлган.
Маълумотларга кўра, жалага ҳамроҳлик қилаётган кучли шамол йўлидаги дарахтларни қўпориб, электр симёғочларни йиқитиб кетяпти.
Синоптикларнинг айтишича, Ҳиндистоннинг шимолий ва шарқий ҳудудларида об-ҳавонинг яхшиланишини кутиш бефойда. Шу сабабдан, улар маҳаллий аҳолига жуда муҳим бўлмаса, уйдан чиқмасликни маслаҳат беряпти.