Унинг жағида иккита йирик тиши бўлиб, илон улардаги заҳарни камдан-кам ҳолатларда ишлатади.
Одатда, шоҳ кобралар инсонлардан нари юради, уларнинг ўзаро тўқнашуви эса кўпинча яхшилик билан тугамайди.
Бироқ бу сафар иссиқ ҳаво ҳарорати илонни аҳоли яшайдиган пунктга яқин келишга мажбур қилди.
Видеотасвирларда ҳинд фуқароларидан бирининг илондан чўчимай, думидан ушлаб тургани, бошқасининг эса эҳтиёткорлик билан сувсаган илонга елим идишда сув ичираётганини кўриш мумкин.
Маълумот учун, шоҳ кобра дунёдаги энг йирик заҳарли илонлар сирасига киради. Унинг жағида иккита йирик тиши бўлиб, илон улардаги заҳарни камдан-кам ҳолатларда ишлатади.
Агар чаққудек бўлса, энг аввало, асаб тизими ишдан чиқади, кейин эса шол аломатлари бошланади. Сўнг нафас йўллари беркилиб, юрак уриши секинлашади ва ўлжа нобуд бўлади.
Статистик маълумотларга кўра, ҳар йили шоҳ кобранинг чақиши туфайли 100 дан ортиқ киши нобуд бўлади.