...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистон ядровий каллакларни олиб учадиган “Агни-5” ракетасини синовдан ўтказди


15:34, 18.01.2018 Олам
 1 784

Ҳиндистон янги турдаги ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди.

Ҳиндистон ядро каллакларни олиб учадиган “Агни-5” қитъалараро баллистик ракетасини синовдан муваффақиятли ўтказди, дея хабар берди “ANI” агентлиги.
 
Ракетанинг синов учиши пайшанба, 18 январь куни маҳаллий вақт билан 09.53 да Одишо штати яқинидаги Абдул-Камол оролидаги полигондан амалга оширилган.
 
Агентлик Ҳиндистон мудофаа вазири Нирмали Ситхарамнинг “Бугун биз ядровий каллакни олиб учадиган “Агни-5” баллистик ракетани муваффақиятли учирдик”, деган сўзларини иқтибос қилиб келтиради.
 
Ҳозирда Ҳиндистон тўрт тоифадаги “Агни” ракеталарига эга: “Агни-1” учиш узоқлиги 700 километр, “Агни-2” – 2 минг километр, “Агни-3” ва “Агни-4” – 2,5 мингдан 3,5 минг милометргача. Учиш узоқлиги 5 минг километрдан зиёд бўлган “Агни-5” ракетаси амалга оширилаётган синовлардан кейин қуролли кучлар таркибига киритилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, учиш узоқлиги 10 минг километр ва сув ости кемасидан учирилиши мумкин бўлган “Агни-6” ракетасини ҳам ишлаб чиқариш устида ҳам ишлар оилб борилмоқда”. 
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Ҳиндистон Агни-5 ракета 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!