...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистон портида бахтсиз ҳодиса юз берди


18:40, 29.09.2017 Олам
 2 081

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотларга кўра, воқеа Эрон ширкатига қарашли юк ташишга мўлжалланган кемага юк ортишда содир бўлган.

Ҳиндистоннинг Гангаварам портида юк ортишда юзага келган фалокат сабаб 2 нафар порт ишчиси ҳалок бўлган, 3 киши жароҳатланган. Бу ҳақда “Splash247.com” нашри хабар бермоқда.
 
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотларга кўра, воқеа Эрон ширкатига қарашли юк ташишга мўлжалланган кемага юк ортишда содир бўлган.
 
Юклаш жараёнида кўтарма кран синиб, ишчиларнинг устига тушган.
 
Жароҳатланганлар шифохонага олиб борилган.
 
Воқеа юзасидан Ҳиндистон полицияси томонидан суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!