...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистон ўзининг биринчи атом сув ости кемасини ишлаб чиқарди


11:33, 23.02.2016 Олам
 3 723

Сув ости кемаси Россия лойиҳаси асосида ҳиндларнинг ўзлари томондан ишлаб чиқарилган.

Ҳиндистоннинг биринчи атом сув ости кемаси “Арихант” барча синовлардан муваффақиятли ўтди. Бу кема ҳиндларнинг ўзлари томондан ишлаб чиқилган. Бу ҳақда расмий манбага ҳавола қилаётган Economic Times хабар берди.

“Субмарина барча синовлардан ўтди ва кўплаб натижалар бўйича бизнинг кутганимиздан ҳам аъло чиқди. Сув ости кемаси хоҳлаган пайтда қуролли кучларга топширилиши мумкин”, – дейди лойиҳа раҳбарларидан бири.

Кема устида беш ой давомида текширув ўтказилди. Субмаринага К-15 700 км масофагача учувчи ракеталар ва К-4 узоқ масофага (3500 км) учувчи баллистик ракеталари ўрнатилади.

Сув ости кемаси устида синовлар Ҳиндистоннинг шарқий қирғоқларида жойлашган Вишакхапатнам портида бўлиб ўтди. Бунда “Арихант”ни рус қутқарувчи кемаси “Эпрон” кузатиб борди.

Расмий манбада ёзилишича, агар Нарендра Моди ҳукумати сув ости кемасининг ишга тушишига розилик берса, у кейинги ойнинг ўзида ҳинд армиясига топширилади.

Маълумотга кўра, “Арихант” сув ости кемаси Россия лойиҳаси асосида ишлаб чиқарилган. Ҳозирда ҳинд қуролли кучлари ихтиёрида руслардан лизингга олинган “Чакра” сув ости кемаси бор.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ҳиндистон Россия Атом сув ости кемаси Нарендра Моди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!