...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистон кўчалари “...мени кечир” баннерларига тўлди


17:05, 22.08.2018 Олам
 5 407

Қиз кечиравермагач, шўрлик ошиқ бу турдаги баннерларни қиз кўриб қолар деган умидда, қизнинг уйига олиб борувчи барча йўлларга жойлаштирган.

Ҳиндистоннинг Пуне шаҳри “Шивди, мени кечир” деб ёзилган баннерларга тўлиб тошди. Шаҳарда бундай ёзувли баннерлардан энг камида 300 тасини учратиш мумкин. Ҳиндистон полициясининг тахминича, бу баннерларни ошиқ йигит ўз севгилисидан узр сўраш учун ўрнатган. Айни дамда беннер шаҳар кўчаларини “эгаллаб” олгани тасвирланган суратлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда.  












 
Полиция бу баннерларни 25 ёшли тадбиркор йигит томонидан буюртма қилингани ҳақида маълумот берди. Йигит севган қизи билан қаттиқ жанжаллашган. Қиз кечиравермагач, шўрлик ошиқ бу турдаги баннерларни қиз кўриб қолар деган умидда, қизнинг уйига олиб борувчи барча йўлларга жойлаштирган.





Мафтуна Махмуджонова

Теглар:Ҳиндистон Пуне 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!