Ракета элчихона мажмуасининг орқа томонига келиб тушган ва унчалик катта зарар етказмаган.
Кеча, 15 январь куни Ҳиндистоннинг Қобулдаги элчихонасига бошқарилмайдиган ракета келиб тушди, деб хабар бермоқда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Равиш Кумар. Бу ракета ҳужумидан жабрланганлар бўлмаган.
Кумарнинг журналистларга берган баёнотига кўра, ракета элчихона мажмуасининг орқа томонига келиб тушган ва унчалик катта зарар етказмаган.
Бу ракета ким томонидан ва қаердан отилгани тўғрисида маълумотлар йўқ. Афғонситондаги жангари гуруҳларнинг биронтаси ҳам бу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммаларига олмаган.