...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиллари Клинтон: “Путин — АҚШ демократиясининг душмани!”


10:58, 20.11.2017 Олам
 2 958

АҚШ президентлигига номзод сайловлардан кейин биринчи марта омма олдида чиқиш қилди.

Ҳиллари Клинтон турмуш ўртоғи, АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон билан омма олдида чиқиш қилди. Бу Клинтон хонимнинг сайловларда мағлубиятидан кейинги илк омма олдига чиқиши экани айтилмоқда.
 
Ҳиллари Клинтоннинг фикрича, Россия президенти Владимир Путин америкача демократиянинг душмани. Путин АҚШнинг демократик тизими ва миллий хавфсизлигига таҳдид сифатида таърифланди.
 
Техас штатининг Ирвинг шаҳридаги чиқишида АҚШнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Россия президентига қарата фикр билдиришдан ўзини тийиб тура олмади.
 
Ҳилларининг фикрича, АҚШ Россиянинг таҳдидига қарши сусткашлик билан ҳимояланмоқда.
 
Ўз навбатида Билл Клинтон АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп номига ўз фикрларини айтиб ўтди. Унинг фикрича, Трамп душманларни қидириш ва ишлаш учун одамлар топишга уринишдан тўхташи, бунинг ўрнига келажак авлодга қандай мерос қолдириш ҳақида бош қотириши лозимлигини таъкидлаган.
 
Ҳиллари Клинтон ўзининг сайловлардаги мағлубиятига Россия, WikiLeaks ва ФҚБ раҳбарини айбламоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Билл Клинтон Ҳиллари Клинтон Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!