
Болалигида турли танқидларга учраган машҳурлар ҳақида.
- Уолт Дисней янги ғоялар ўйлаб топа олмагани учун газетадан ишдан ҳайдалган.
- Машҳур бастакор Бетховеннинг бошланғич синф ўқитувчиси уни бутунлай қобилиятсиз деб ҳисоблаган.
- Таниқли фикзик, чўғламали лампа ихтирочиси Томас Эдисоннинг устози уни ақлсиз ва ҳеч нарсани ўргана олмайди, деган экан.
- Нисбийлик назарияси ихтирочиси, “Нобель”нинг энг машҳур соҳиби Альберт Эйнштейн 4 ёшгача гапирмаган. Ўқитувчиси уни ақлий салоҳияти ортда қолган деб таъкидлаган.
- Буюк ҳайкалтарош Франсуа Огюст Рене Роденнинг отаси: “Менинг ўғлим ахмоқ. У 3 сафар ҳам санъат мактабига ўқишга кира олмади”, деган экан.
- Кимёвий элементлар даврий жадвали муаллифи машҳур кимёгар Дмитрий Менделеев кимёдан 3 баҳога ўқиган.
- Радиони ўйлаб топган Марко дўстларига овозни масофадан туриб ҳавода етказиб бераман деганда, ҳамма уни ақлдан озган деб, руҳшуносга бориши кераклигини айтган. Лекин бир неча ойдан сўнг, у яратган радио кўпчилик денгизчиларнинг ҳаётини сақлаб қолган.
Сиз эса ҳамма нарсага қодирсиз. Ўзгаларнинг фикри билан яшашни ўз вақтида тўхтатинг!