Виталий Денисов Москванинг “Локомотив” футбол клубида шартнома асосида тўп суради.
Маълумотларга кўра, 70 нафар футболчилар орасидан энг яхшилари саралаб олинган. Рейтингни тузишда футболчиларнинг киритган голлари сони, гол узатмалари ва уларнинг нуфузи эътиборга олинди.
Ҳамюртимиз Виталий Денисов ўтган ойда Россия Премьер-лигасидаги барча ўйинларда “Локомотив” таркибида майдонга тушди. Ўйинлар давомида икки марта “Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси” деб топилди. 29 ёшли футболчи рейтингда 2-ўринни эгаллади. Рейтингнинг олий ўрини “Аугсбург” клубининг жанубий кореялик яримҳимоячиси Ку Жа Чхолга насиб этди.
Октябрь ойида Европа клубларида тўп сурган энг яхши футболчилар рўйхати билан қуйида танишасиз:
Ку Жа Чхоль – “Аугсбург” (Жанубий Корея)
Виталий Денисов – “Локомотив” (Ўзбекистон)
Мая Ёсида – “Саутгемптон” (Япония)
Алиреза Яханбакш – “A3” (Эрон)
Реза Гучаннежад – “Херенвен” (Эрон)
Майк Хавенар – “АДО Ден Хааг” (Япония)
Хироки Сакаи – “Марсель” (Япония)
Чжи Дон Вон – “Аугсбург” (Жанубий Корея)
Юя Осако – “Кёльн” (Япония)
Кеннет Дугал – “Спарта Роттердам” (Австралия)