...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳали иш бошлаб улгурмаган мэр “гиёҳ сотувчи” гуруҳлар томонидан ўлдирилди


10:33, 21.11.2017 Олам
 3 113

Бу икки гуруҳ АҚШга гиёҳванд моддалар етказиб бериш назоратини қўлга олиш учун рақобатлашиб келмоқдалар.

Мексика штатларидан бири Веракрус Сантана Крус Баэнада жойлашган Идальготитлан шаҳри мэри душанба куни тунда ўз уйида ўлдириб кетилган.
 
Жиноятни безорилар гуруҳи амалга оширгани тахмин қилинмоқда. Ўлдирилган мансабдор шахс шаҳарга мэри этиб сайланганига ҳали кўп бўлмаган эди, дея хабар бермоқда РИА ахборот агентлиги.
 
Қуролланган бир неча киши мэрнинг уйини ўраб олиб, унинг кўчага чиқишини талаб қилишган. Мэр кўчага чиқишни истамаган, шунда безорилар эшикни бузиб кирганлар. Мэр билан бирга унинг 3 нафар тансоқчиси ҳам ўлдирилган.
 
Крус Баэна исмли ушбу мансабдор шахс “Янги альянс” партиясидан шаҳар раҳбари этиб сайланган эди. У ўз фаолиятини 31 декабрдан бошлаши кутилаётганди.
 
Мексика кўрфази қирғоқларида жойлашган Веракрус штати кўп вақтлардан бери икки наркотик сотувчи гуруҳлар: “Лос-Сетас” ва “Кўрфаз”нинг жанг майдонига айланган.
 
Бу икки гуруҳ АҚШга гиёҳванд моддалар етказиб бериш назоратини қўлга олиш учун рақобатлашиб келмоқдалар.
 
Аввалига “Лос-Сетас” “Кўрфаз”нинг таркибида эди. Вақт ўтиб, 2000 йилларда у ажралиб чиқиб, мустақил жиноий ташкилотга айланди.
 
Ҳозирда мазкур қотиллик жинояти юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Мексика Мэр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!