...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафтанинг муҳим воқеалари суратларда


15:16, 20.03.2016 Олам
 16 305

Сиз ҳафта давомида бўлиб ўтган воқеаларни тасвирларда кўрасиз.

Халқда бугунги гап эртага тўғри келмайди, деган нақл бор. Бугунги давр сония сайин ўзгариб бораёган бир вақтда нафақат кечаги гап, балки бир дақиқа олдин айтилганининг ҳам қадри-қиммати йўқолиб, ўрнини янгиси эгаллаб боряпти. Воқеа ва ходисалар ҳам худди шундай. Бирини ҳазм қилгунимизча ортидан иккинчиси чиқиб келяпти. Бунга мисол ториқасида 19 март куни Ростов-Дондаги аэропортда юз берган авиаҳалокат ва Истанбулдаги терактни келтириш мумкин.

Тугаб бораётган ҳафтанинг энг муҳиим воқеалари билан қуйида танишасиз.

1. 13 март куни Туркия пойтахти Анқара шаҳридаги Қизилой майдонида кучли портлаш юз берди.  Миналанган автомобиль аҳоли гавжум жойда портлатилди.  Натижада 37 киши ҳалок бўлди,  130 га яқин одам жароҳатланди. Туркияда йил бошидан бери учинчи теракт амалга оширилди. 



2. Кот-д’Ивуардаги қирғоқ бўйида олти қуролланган жангари тинч аҳолига қарата ўқ узди ва натижада 16 киши ҳалок бўлди. Суратда жангарилардан бирининг жасади ва унинг сумкаси тасвирланган. 2016 йил 13 март.



3. Грециядаги Идомени қишлоғининг шимолида жойлашган дарёдан ўтаётган муҳожир аёл йиғламоқда. Юзлаб муҳожирлар лагерда одам жуда кўпайиб кетгани учун бошқа ҳудудга кўчиб ўтишга мажбур бўлдилар. Улар йўл давомида дарёдан кечиб ўтишларига тўғри келди.  Дарё суви эса муздек.  2016 йил 14 март.



4. 14 март куни таниқли хонанда Шаҳнозабону 42 ёшда оламдан ўтди. Хонанда 1974 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган эди. Бир қизнинг онаси бўлган Шаҳнозабону 2000 йиллардан кейин тилга туша бошлади. Бунда хонанданинг “Қизалоғим”, “Дўст”, “Қизғонаман” номли қўшиқларининг ўрни беқиёс.



5. 14 март куни Россия президенти Владимир Путин Суриядан ҳарбий кучларни чиқариш ҳақида қарор қабул қилди. Мазкур хабар кўпчилик сиёсатшунослар ва таҳлилчилар учун кутилмаган воқеа бўлди.



6. Греция-Македония чегарасида жойлашган Идомени қишлоғидаги муҳожирлар лагерида чодир ичида оила чой ичмоқда. Македония ҳукумати чегараларни ёпиб қўйишга қарор қилганидан кейин минглаб муҳожирлар Грециянинг чегара ҳудудида чодирлардан лагерь қуриб олишган. 2016 йил 16 март.



7. Покистоннинг Пешовар вилоятида ҳукумат расмийларини олиб кетаётган автобус портлаб кетди. Портлаш натижасида 15 киши қурбон бўлди. Полиция ва кўнгиллилар автобус ичида қидирув ишларини олиб бормоқдалар.  2016 йил 16 март.



8. 16-18 март кунлари Тошкентдаги Ўзэкспомарказида ITE Uzbekistan халқаро компанияси – World Food Uzbekistan ва Agro World Uzbekistan озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик кўргазмаларини ўтказди. Жорий йилдаги кўргазмада 28 давлатдан 162 та компания иштирок этди.



9. Россиянинг Ростов-Дон шаҳридаги аэропортда Fly Dubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 самолёти қўниш чоғида ҳалокатга учради. Самолёт бортида 62 киши бўлиб, уларнинг барчаси ҳалок бўлди. Йўловчилар орасида 1969 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Лариса Аллен ҳам бор эди. 2016 йил 19 март.



10. 19 март куни Туркиянинг Исстанбул шаҳри, Истиқлол кўчасида ҳудкуш томонидан теракт амалга оширилди. Портлаш натижасида 4 киши ҳалок бўлди, 36 киши оғир тан жароҳати олди. 

Руслан Сулаймонов

Теглар:Ҳафтанинг муҳим воқеаалари суратларда Шаҳнозабону Туркия Истанбул Сурия Россия Владимир Путин Ростов-Дон ITE Uzbekistan Анқара Қизилой Греция-Македония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!