...
МЕНЮ
ONLINE TV

Воронежлик фуқаро 88 ёшли бувини ваҳшийларча ўлдирди


12:15, 20.05.2016 Олам
 3 825

Йигитча қотилликни содир этаётган вақтда маст ҳолатда бўлгани айтилмоқда. У бувисининг жонига суиқасд қилгани етмагандек, унинг бошини танасида жуда этган.

Россиянинг Воронеж шаҳри Острогожск туманида истиқомат қилувчи 24 ёшли фуқаро 88 ёшли бувисини ўлдириб қўйди.
 
Маълумотларга кўра, қотиллик содир этиш чоғида фуқаро ўта маст ҳолатда бўлган. Жиноятчи кекса бувисини ўлдиргани етмагандек, унинг бошини танасидан жудо қилган ва целофан пакетга солиб кўтариб юрган.
 
Бундай даҳшатли ҳолатга дуч келган туман аҳолиси бу ҳақда полицияга хабар берган. Қотиллик тонгда содир этилган бўлишига қарамай, у бувисининг целофан пакетдаги бошини кечгача кўтариб юрган. Ўша пакет билан дўконларга, одамлар гавжум жойларга ҳам кирган. Кун ботгач, ниҳоят полиция уни топган ва ҳибсга олган.
 
Қишлоқдошларнинг айтишларича, йигитча спиртли ичимликларни ичишга ружу қўйган, кунлаб уйга келмайдиган одат чиқарган ва унда баъзида галлюцинация ҳолатлари кузатилган. 88 ёшли кекса аёл ўз набирасини жуда яхши кўрган, унга меҳр кўрсатган, қарамоғида сақлаган.
 
Маълумотларга кўра, қотил сўнгги марта бувисининг ёнига 17 май куни келган. Шундан сўнг, кекса аёлни ҳеч ким кўрмаган. Тахминларга кўра, маст ҳолда уйга келган набираси уни 18 май куни ўлдирган.
 
Қотил набира Россия Федерациясининг жиноят кодекси 105 модда, 1 қисми билан айбланмоқда. У 6 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. 
Умида Якубова

Теглар:Россия Воронеж Острогожск тумани қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!