
Путин бу сайловда Россияда фаолият олиб бораётган ҳеч бир сиёсий партиядан ўз номзодини қўймади.
Бугун Россия Марказий сайлов комиссияси Владимир Путинни қўллаб-қувватлайдиган сайловчилар гуруҳига, тегишли банкда номзоднинг ҳисоб рақами очиб, сайлов жамғармасини ташкил этишига рухсат берди. Владимир Путин бу сайловда Россияда фаолият олиб бораётган ҳеч бир сиёсий партиядан ўз номзодини қўймасдан, мустақил номзод сифатида сайловчилар гуруҳларининг қўллаб-қувватлашидан фойдаланмоқда.
Владимир Путин кеча, 27 декабрь куни Россия Марказий сайлов комиссиясига мустақил номзод сифатида ўз ҳужжатларини топширган эди. Россия Марказий сайлов комиссияси қонунга мувофиқ равишда унинг ҳужжатларини ўрганиб чиқди.