...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимир Путин Туркия халқига ҳамдардлик билдирди


02:05, 14.03.2016 Олам
 4 448

Владимир Путин портлаш натижасида ўз яқинларини йўқотганларга ҳамдардлик билдиради, жабрланганларга эса тез орада тузалиб кетишларини тилайди.

Анқаранинг Қизилой майдонида рўй берган портлаш муносабати билан Россия Федерацияси президенти Владимир Путин портлаш сабабчиларини қоралади ва Туркия халқига ўз ҳамдардлигини билдирди. Бу ҳақда мамлакат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков берган маълумотлар асосида “Haber7.com” нашри хабар бермоқда.

“Владимир Путин теракт натижасида ўз яқинларини йўқотганларга ҳамдардлик билдиради, жабрланганларга эса тез орада тузалиб кетишларини тилайди”, –дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Қизилой майдонига яқин ҳудуддаги автобус бекатига ичига бомба ортилган автобус келиб тўхтаган ва шу ернинг ўзида портлаган. Анқара ҳокимиятининг расмийлари берган маълумотларга қараганда, кучли портлаш оқибатида 27 киши ҳалок бўлган, 75 киши яраланган. Мазкур портлаш юзасидан мамлакат Бош вазири зудлик билан йиғилиш ўтказди. Йиғилиш айни дақиқаларда ҳам давом этмоқда.

Теглар:Туркия Анқара Портлаш Қизилой Россия Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!