Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни 60 ёши билан табриклади.
Икки мамлакат раҳбарлари ўртасида ўтказилган телефондаги мулоқот чоғида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни 60 ёши билан табриклади ҳамда истиқболдаги фаолиятига омад тилади.
Мулоқот чоғида Ўзбекситон Президентининг Россия Федерациясига давлат ташрифи (2017 йилнинг 4-5 апрель кунлари) якунларининг ҳаётга тадбиқ этилиши жараёнида иккитомонлама муносабатларнинг муҳим масалалари муҳокама қилинди.