Путин Карловнинг оила аъзоларидан улар учун юзага келган йўқотиш юзасидан кечирим сўради.
Россиялик элчининг ўлдирилиши муносабати билан президент Владимир Путин мамлакат Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников ҳамда Ташқи разветка хизмати раҳбари Сергей Наришкин билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар қилди.
Учрашув доирасида Владимир Путин элчининг ўлдирилиши Туркия билан алоқаларни бузишга ҳамда Суриядаги вазиятни бир маромга солишга халақит беришга қаратилган фитна эканини айтди.
Владимир Путин Андрей Карловнинг оила аъзоларидан улар учун юзага келган катта йўқотиш учун кечирим сўради ва таъзия изҳор қилди. Шу билан бирга, элчининг вазифасини бажариш вақтида мардонавор вафот этганини таъкидлаб, уни давлат мукофоти билан тақдирлаш таклифини билдирди.
Бошқа нашрларнинг хабарларига кўра, бўлиб ўтган қотилликдан сўнг, бир неча соат ичида Россияга Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғлу учиб келган.
Бугун, 20 декабрь куни Россияда Эрон, Туркия ҳамда Россия Ташқи ишлар вазирларининг Суриядаги вазият юзасидан музокалари бўлиб ўтиши режалаштирилган.