...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимир Путин бирданига саккиз нафар амалдорни ишдан бўшатди


18:33, 06.07.2017 Олам
 13 489

Владимир Путин раҳбарлик лавозимларига бошқа мансабдор шахсларни тайинлади.

Бугун, 6 июль куни Россия Президенти Владимир Путин Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Жазони ижро этиш федерал хизматининг саккиз нафар амалдорини ўз лавозимидан четлаштириш ҳақида фармон имзолади. Фармонда бунинг сабаби маълум қилинмаган.
 
Унга кўра, Россия Ички ишлар вазирлигининг аудит идораси раҳбари, генерал-майор Евгений Барикаев, Суд ижрочилари федерал хизматининг директор ўринбосари, Сергей Сазанов, Ички ишлар вазирлигининг Кемерово вилоятидан бирданига икки раҳбар: вилоят полицияси раҳбари Юрий Ларионов ва унинг ўринбосари Владимир Шепель ва шу каби раҳбарлар ўз вазифасидан озод этилган.
 
Мазкур фармонга мувофиқ, Владимир Путин раҳбарлик лавозимларига бошқа мансабдор шахсларни тайинлаган.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Владимир Путин Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!