...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимир Путин АҚШ Россияни ҳурмат қилиши кераклиги ҳақида гапирди


17:12, 14.04.2016 Олам
 4 558

Владимир Путин Россия фуқароларининг турли хил саволларига жавоб берди.

Бироз аввал Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан “Тўғридан-тўғри мулоқот” ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Мулоқот чоғида Россия Президентига АҚШдаги Президентлик сайловлари ҳақида  “Ким ёмонроқ – Хиллари Клинтон ёки Дональд Трамп?”, деган савол йўлланди.
 
Бу саволга Президент Путин ноаниқ жавоб қайтарди:
 
“Биз ўзимиз учун муҳим ҳамроҳларни қидиришимиз керак. Тарихимизда шундай вақтлар бўлганки, биз бирга ҳаркат қилиб,  яхши натижаларга эришганмиз. Бугун ҳам бунга мисоллар топилади. Шундай мисоллардан бири,  АҚШ билан биргаликда терроризмга қарши курашиш ҳисобланади”.
 
Россия президентининг таъкидлашича, АҚШ куч ва империалистик нуқтайи-назаридан эмас, балки ҳамкор давлатларни, шу жумладан Россияни ҳам ҳурмат қилиш йўлидан бориши керак. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Владимир Путин Россия АҚШ Дональд Трамп Хиллари Клинтон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!