Жорий йилнинг кузида Владимир Путин Ўзбекистонга ташриф буюради.
Владимир Путин Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан мамнунлигини таъкидлаб, икки мамлакат ҳамкорлигида кўплаб самарали лойиҳалар амалга оширилаётганини қайд этди.
“Ўтган йили Россияга ташрифингиздан кейин ҳаммаси ижобий томонга ўзгарди. Сизнинг ташаббусингиз билан чегаралардан ўтишда “яшил йўлак” ташкил этилгани натижасида Ўзбекистон мева-сабзавотларини етказиб бериш қарийб 36 фоиз ошди. Россиянинг етакчи компаниялари иштирокида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда”, деди Владимир Путин.
Икки давлат раҳбарлари мулоқот чоғида томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Бундан ташқари, жорий йилнинг кузида Россия Президентининг Ўзбекистонга олий даражадаги ташрифи кутилмоқда. Шунингдек, Тошкентда илк бор Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро форумини ўтказиш режалаштирилган.