...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вилласини хотинига бериб юборган турк хонандасининг ўзи уйсиз қолди


17:20, 29.05.2018 Шоу-бизнес
 5 850

Таниқли хонанда 10 йиллик ёстиқдоши билан ўтган йилнинг ноябрь ойида “орани очиқ” қилганди.

“Ўнун арабаси вар” дея куйлаб, ўзбек қўшиқсеварларнинг кўнглидан жой олган Мустафа Сандал Истанбулнинг бир даҳаси – Занжирликўйидаги мусиқа ёзиш студиясида ётиб қолмоқда. Бунга хонанданинг рафиқаси Амина Яховичдан ажрашишга қарор қилгани сабаб бўлган, дея ёзмоқда “Sondakika.сom” нашри.
 
Таниқли хонанда 10 йиллик ёстиқдоши билан ўтган йилнинг ноябрь ойида “орани очиқ” қилганди. Бироқ суд оилани ҳали ажратгани йўқ. Шундай бўлса-да, Мустафа Сандал Истанбулдаги 15 миллион евролик уйини аёли ва болаларига ташлаб чиқиб кетган.
 
Қўшиқчининг бундан ташқари, Истанбулнинг Бешиктош мавзесида ҳам уйи бор. Унда ижарачилар яшайди. Студияда яшаш жонига теккач,  Сандал шу уйга кўчиб ўтмоқчи бўлганида бунга онаси Тулин хоним қарши чиқди.
 
Чунки уй ижарасидан тушаётган маблағ хонанданинг онаси чўнтакига бориб тушади. Шу боис Тулин хоним “Аёлингга ташлаб келган миллион евролик виллани сотиб, ўзингга бошпана сотиб ол”, дегач она ва ўғил ўртасидаги муносабат совуқлашди.
 
Айтиш мумкинки, қайнона – Тулин хоним ва келин - Амина Яхович ўртасида аввалдан вазият чигал эди. Келинининг серчиқим, қимматбаҳо кийимларга ўчлигини кўриб, Тулин хоним ўғлини бир неча бор тергаган.
 
Шундан кейин ёш оила Истанбулнинг бошқа мавзесидан 15 миллион еврога уй ҳарид қилиб, кўчиб кетган. Ҳозирда Мустафа Сандалнинг овоз ёзиш студиясида яшашдан бошқа чораси йўқ.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Мустафа Сандал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!