Қурбонлар ва жароҳатланганлар 100 дан ортиқ.
Штат раҳбарияти ҳозиргача 61 киши ҳалок бўлганини маълум қилган. 70 дан ортиқ одам жароҳатланган. Уларнинг кўпчилиги ўта оғир аҳволда экани айтиляпти.
Фожиа Амритсар шаҳри атрофида юз берган. У ерда диний байрам ўтказилаётган бўлган. Одамлар диний маросим бажарилишини томоша қилиш учун поезд йўлига чиқиб кетган.
More than 50 people were dead after a train ran into people watching Dussehra celebrations near a train track in Amritsar's Choura Bazar pic.twitter.com/2IGEQERoBc
— Ravi kumar (@ravikumar455) 19 октября 2018 г.
Қўлбола портлагич гумбурлаши ва баланд мусиқа овозида одамлар поезд келаётганини эшитмаган. Натижада поезд одамларни босиб кетган.
Панжоб штатидабон бўлганлар хотирасига мотам эълон қилинган.