...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Россияликлар тиз чўкиб Путиндан ёрдам сўради


18:44, 02.06.2018 Олам
 19 281

30 май куни бўлиб ўтган ушбу намойишда 20 нафар алданган фуқаро қатнашган.

Россиянинг Екатиринбург шаҳри аҳолиси мамлакат президенти Владимир Путинга видеомурожаат йўллади. Улар тиз чўккан ҳолда президентдан квартира масаласини ҳал қилишда ёрдам беришини сўраганлар.
 
30 май куни бўлиб ўтган ушбу намойишда бор йўғи 20 нафар алданган фуқаро қатнашган. Улар арзон уй-жой билан таъминлашни ваъда қилган Владимир Воробьёв исмли қаллобга пулларини бериб юборганликларини айтишмоқда.
 
Воробьёв айни вақтда 6 йилга қамалган. Айблов ҳукмига кўра, у шаҳарнинг хусусий қисмида шахсий турар-жойлар қуриш шарти билан ер сотиб олган. У ерда россияликларнинг ўз уйларига эга бўлишига ёрдам беришни ваъда қилиб, кўп қаватли арзон уйлар қурган. Алданган қариялар на уй олган, на пулларини.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия Екатиринбург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!