...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Хорватиялик футболчи майдонда жон берди


14:15, 25.03.2018 Спорт
 7 285

Нохуш воқеа ўйиннинг 15-дақиқасида содир бўлган.

Футбол бўйича Хорватия чемпионатининг учинчи дивизион доирасидаги “Марсония” ва “Славония” жамоалари ўртасидаги ўйинда нохуш воқеа содир бўлди.
 
Гап шундаки, зарбани кўкраги билан тўхтатган мезбонлар аъзоси Бруно Бобан майдоннинг ўзида жон берган. Бу ҳақда “HRT Sport” нашри хабар берди.
 
Хабарда айтилишича, воқеа ўйиннинг 15-дақиқасида содир бўлган. Бобаннинг кўкрагига кучли зарба текганидан сўнг, у майдонга ағдарилади.


 
Тўп орқали йўналтирилган кучли зарба натижасида майдонга йиқилган футболчига биринчи бўлиб тиббий ёрдамни клуб шифокори беради, бироздан кейин эса тез тиббий ёрдам ходимлари стадионга етиб келишади.
 
Бироқ, уларнинг берган тиббий ёрдамлари ҳам 25 ёшли Бобанни асраб қола олмаган ва у майдоннинг ўзида жон берган.
 
Унинг айнан нима сабаб билан вафот этгани ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот берилмади.
 
Маълумот учун, Бруно Бобан “Загреб”, “Славония” клубларидаги фаолияти билан машҳур бўлиб, у жорий мавсум 12 та гол уришга эришганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бруно Бобан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!