Бу борада хабар топган ота-она зудлик билан ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларига мурожаат қилишган.
42 ёшли Ли исмли хитойлик аёлнинг ҳимояга муҳтож бўлган ёш болага қилган бу даҳшатли муносабати Чженчжо аҳолисини шок ҳолатда қолдирди.
Ҳозирда, айниқса ўз фарзандларини энага ихтиёрига берадиган ота-оналар фарзанд тарбияси ва ҳаётини ҳеч кимга ишониб бўлмаслигига тўлиқ ишонишмоқда.
Эътиборли томони шундаки, болани олиб кетиш жараёнида энага унга нисбатан жуда хушмуомала ва раҳмдил кўринишга ҳаракат қилган, аммо лифт эшиги ёпилиши билан болани аямасдан урганлигини кўриш мумкин. Энага боланинг кўкрак қисмига, бошига хуллас тўғри келган жойига ура бошлаган.
Бу борада хабар топган ота-она, зудлик билан ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларига мурожаат қилган. Ҳозирда энага аёлга қарши эса жиноий иш қўзғатилганлиги айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда бу воқеа жуда кўпчиликнинг қаҳрини келтирмоқда ва тармоқ фойдаланувчилари бу аёлни жазолаш кераклиги борасида кескин фикрларни билдиришмоқда.