Украина ва Туркия президентлари ўртасидаги музокаралар қарийб уч соат давом этган.
Эрдўған ва Порошенко иштирокида ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Туркия президенти толиққанлиги ва уни мудроқ босгани акс этган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқатилди.
Тармоқларда “Эрдўған ухлаб қолмаслик учун бор кучини сарфлади. Эснашга қарши курашган Эрдўған видеоси Twitter саҳифасида жойланди”, дейилади.
Ушбу ҳолатга Украина ва Туркия президентлари ўртасидаги музокараларнинг протоколда белгиланганидан 2 соат 15 дақиқа ошиқроқ давом этгани сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги айтилган.