“Барселона”да 7,5 мавсум фаолият кўрсатган Хавьер Маскеранонинг Каталониядаги сафари қариди.
33 ёшли футболчи бугун, 24 январь куни “Хэбэй Чайна Форчун” футболчисига айланди. Каталония жамоаси унинг кетаётганини тасдиқлади.
Бугун, “Ноу Камп” стадионида футболчи билан хайрлашув маросими бўлиб ўтади. Унда “Барселона” президенти Жозеп Бартомеу ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.
Маълумот учун, аргентиналик ҳимоячи “Барселона”да деярли етти ярим мавсум тўп сурди. У 2010 йилнинг август ойида “Ливерпуль”дан “Барселона”га ўтган эди.
Маскерано “Барселона” футболчиси сифатида 18 марта соврин (2 марта ЕЧЛ, 4 марта Испания чемпионлигини ҳам қўшиб ҳисоблаганда) ютган ва 334 марта майдонга тушди.