Бержероннинг фикрига кўра, бундай видеотўпламни яратиш учун у тахминан 280 соат вақт сарфлаган.
Ушбу тўплам 2017 йилда интернетга жойланган барча видеоларнинг энг саралари ичидан танлаб олинган видеороликдир.
Саккиз дақиқа давом этадиган видеотўплам тахминан 314 та кадрни ўзида жамлаштирган бўлиб, ундан экстремал трюклар, рақслар, пойгалар, ҳазиллар, болалар ва ҳайвонларнинг қизиқарли ҳаракатлари ўрин олган.
Бержероннинг фикрига кўра, бундай видеотўпламни яратиш учун у тахминан 280 соат вақт сарфлаган. Интернет орқали энг яхши видеоларни қидириш учун эса бир ҳафтада 40 соат вақт йўқотишига тўғри келган.
Албатта, бу видеоролик Бержерон фаолиятида биринчиси эмас, чунки у ҳар йили мана шундай қизиқарли видеожамланмани мухлислар эътиборига ҳавола этиб келаяпти.