Дастлабки маълумотларга кўра, вертолётнинг ҳалокатли қўнишига учувчининг парвоз вақтида яхши кўрмагани сабаб бўлган.
Бугун, 13 август куни ҳалокатга учраган альпинистлар қутқарилди. Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси берган маълумотларга кўра, вертолёт бортида 15 нафар альпинист ва уч нафар экипаж аъзоси бор эди. Альпинистларнинг 13 нафари Россия, бир нафари Беларусь ва бир нафари Испания фуқароси бўлган.
Ҳалокатда беш киши қурбон бўлди: икки нафар тожикистонлик экипаж аъзоси ва уч нафар россиялик альпинистлар. Уларнинг исмлари ҳозирча маълум қилинмаган.
Ҳалокатнинг қолган иштирокчилари – 12 нафар альпинист ва бир нафар экипаж аъзоси турли даражадаги жароҳатлар олган. Уларга ҳозирда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, вертолётнинг ҳалокатли қўнишига учувчининг парвоз вақтида яхши кўрмагани сабаб бўлган. Мазкур ҳалокат сабабларини ўрганиш учун тергов гуруҳи тузилган.