...
МЕНЮ
ONLINE TV

Венесуэлада оламон ўғирликда гумон қилинган шахсни ёқиб юборди


10:37, 10.04.2016 Олам
 4 875

Унинг ўғри эканини исботловчи расмий далил йўқ эди.

Венесуэлла фуқаролари ўғриликда гумон қилинаётган кишини тириклайин ёқиб юбормоқчи бўлишди. Бу ҳақда “Vistanews.ru” нашри хабар беради. Интернет тармоқларида бу мудҳиш воқеа видеолари илова қилиб бўлинди.

Видеолавҳада оламоннинг аввал ўғрини дўппослагани, сўнг уни ёқиб юбориш учун устидан бензин қуйгани тасвирланган. Лавҳа давомида улар шафқатсизларча гумондор шахсни ёқиб юборганларини ҳам кўриш мумкин.

Фуқаролар айни мана шу йўл билан ўғрилик ва бошқа жиноятчиларнинг чиркин ишларига чек қўйиш мумкин, деб ҳисоблашади. Бундай шафқатсиз ҳаракатни амалга оширишдан мақсад, бошқаларга, жиноят содир этишни режалаштираётган ҳар қандай инсонга огоҳлантириш бериш, агар жиноятга қўл урса, уни нима кутаётганини билдиришдир.

Бир сониядаёқ олов ичида қолган фуқарога кимнингдир раҳми келиб, танасидаги оловни ўчирди. Уни зудлик билан шифохонага етказишди. Аммо шифокорлар ёқиб юборилган фуқаро танасининг 70 фоизи куйиб кетганини айтишган.
Умида Якубова

Теглар:Венесуэлла 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!