...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вашингтондаги музейда жосуслик қуроллари намойиш этилади


10:59, 15.09.2017 Олам
 2 084

Лев Троцкий 1940 йилда Мексикада пайтида НКВД томонидан ёлланган журналист (жосус) Роман Меркадер томонидан бошига болта билан уриб ўлдирилган.

АҚШлик ишбилармон Кеит Мелтон 5 мингга яқин жосуслар қуролини Вашингтондаги Халқаро жосуслик музейига ҳадя қилди. Бу ҳақда “hurriyet.com.tr” нашри хабар бермоқда.
 
Эътиборлиси шундаки, Мелтон коллекциясида радио алоқа воситалари, ниқоблар, турли жосуслик қурилмалари, ҳатто рус инқилоби етакчилардан бири Лев Троцкий ўлдирилган болта ҳам бор.
 
Кеит Мелтон томонидан йиллар давомида тўпланган жосуслик қуроллари келаси йилда оммага намойиш этилиши режалаштирилмоқда.
 
Маълумот учун, Лев Троцкий 1940 йилда Мексикадаги сургун ҳаёти давом этаётган пайтда НКВД томонидан ёлланган журналист (жосус) Роман Меркадер томонидан бошига болта билан уриб ўлдирилган.
 
Роман Меркадер 1960 йилда СССР ҳукумати томонидан Совет иттифоқи қаҳрамони унвони билан тақдирланган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Лев Троцкий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!