...
МЕНЮ
ONLINE TV

Узоқ кутилган хабар: Путин ва Трамп учрашди


11:02, 08.07.2017 Олам
 3 632

Владимир Путин ва Дональд Трамп учрашиши ҳақида хабар бергандик.

Кеча, 7 июль жума куни Гамбург шаҳрида бошланган G20 давлат раҳбарларининг саммити бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.
 
Аввалроқ ушбу саммит арафасида Россия президенти Владимир Путин билан АҚШ президенти Дональд Трамп учрашиши ҳақида ҳам маълум қилгандик.


 
Икки давлат раҳбарлари учрашувида Россия президенти Путин ҳамкасби Дональд Трамп билан нима масалалар бўйича суҳбатлашганини ошкор этди.
 
Унга кўра, раҳбарлар Украина ва Сурияда давом этаётган можаролар, киберхавфсизлик ва терроризмга қарши кураш ҳақида суҳбат олиб боришган.
 
“Дональд билан узоқ муддат суҳбатлашдик. Жуда кўп саволлар йиғилиб қолганди – бир томонда Украина, Сурия ва бошқа муаммолар. Биз яна терроризмга қарши кураш ва киберхавфсизлик масалаларига қайтдик”, дейди Путин Япония бош вазири Синдзо Абе билан учрашув чоғида.
Акмал Эшонхонов
Фото: РИА Новости

Теглар:G20 саммити Владимир Путин Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!