...
МЕНЮ
ONLINE TV

UzMobile “Самарқанд дарвоза” супер маркетига алоқа сифатини яхшиловчи антенналарни ўрнатди


14:21, 20.04.2016 Технология
 3 075

Катта биноларда алоқа сифатини яхшилашнинг ечими топилди.

Баъзан катта бинолар, одамлар кўп йиғиладиган гавжум жойларда мобил телефонларимизнинг ишламай қолиши, алоқа сифатининг бузилиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келамиз. UzMobile миллий алоқа оператори мазкур масалага ечим топишга киришганини маълум қилди.
 
Компания кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида, оператор томонидан катта майдонга эга бўлган (сотув марказлари, кўргазма марказлари, бизнес марказлари, офис бинолари ва ҳ. к. ) биноларда радиоузатишни қисмли тақсимловчи база станциялари ускуналари (Lamp Site) ўрнатилаётганини хабар қилмоқда.
 
Мазкур инновацион ечим кичик ўрнатилган антеннали радиоблоклардан ташкил топган бўлиб, унинг кичик ҳажми шифт ва деворга ўрнатишга имкон яратади. Уларни лампа ёки датчикга ўрнатиш ҳам мумкин.  “Lamp Site” – бу мавжуд база станциялари контроллерига уланган база станцияси бўлиб, қамров тармоқларини бино ичида макро даражали тармоқлар билан юқори синергиясини таъминлайди.  Шу таъкидлаб ўтиш керакки,  режалаштирилган натижаларга эришиш учун “Ўзбектелеком” АК “ТШТТ” филиали томонидан тақдим этилаётган “Сўнгги мил” ишончли ечими орқали, ички қамров ечими UzMobile томонидан амалга оширилади.
 
“Самарқанд Дарвоза” Савдо Кўнгилочар Мажмуасида бундай ускуналар ўрнатилиб бўлинди, энди UzMobile  абонентлари узлуксиз тармоқда бўлиш, қўнғироқлар амалга ошириш ва UzMobile тармоғи қамрўвида сифатли алоқада бўлиш имкониятига эга.  

Теглар:UzMobile Самарқанд дарвоза Мобил алоқа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!