...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украина “Евровидение-2017”га 45 миллион доллар сарфламоқчи


17:36, 21.09.2016 Олам
 2 230

Оғир иқтисодий жараённи бошидан кечираётган Украина иккинчи бора бу танловни ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Йирик мусиқий танловлардан ҳисобланган “Евровидение-2016” Швециянинг Стокгольм шаҳрида ўтказилиб, унда украиналик хонанда Жамала ўзининг “1944” дея номланган композицияси билан мутлақ ғолибликка эришди ва шу тариқа 2017 йилги “Евровидение” танловини ўтказиш ҳуқуқи Украинага топширилганди.
 
Май ойида старт олувчи танловга тайёргарлик юқори даражада олиб борилмоқда. Ташкилотчилар 62-бор ўтказиладиган “Евровидение-2017” танловининг очилиш маросимини ўтказиш учун “София Киевская” номидаги Миллий қўриқхона ҳудудида жойлашган комплексни танлашди. София черкови чет эллик меҳмонлар учун ҳам машҳур бўлиб, бу маскан ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
 
Айни вақтда бу жойда маросимни тантанали ўтказишга қаратилган таклифлар кўриб чиқилмоқда. Айтиш керакки, Украина 2005 йилда ҳам “Евровидение” танловига мезбонлик қилган.
 
Бир қатор экспертлар бу йилги танловни юқори савияда ўтказиш Украинанинг обрўси учун муҳим эканлигини таъкидлашмоқда.
 
Украина Маданият вазирлиги раҳбари бу йилги танловни ўтказиш учун тахминан 45 миллион доллар миқдорида маблағ сарфланиши мумкинлигини маълум қилди.
 
Шунингдек, мутахассислар “Евровидение-2017” танлови вақтида Украинага 20 мингга яқин сайёҳ ташриф буюришини тахмин қилишмоқда. Сайёҳлардан тушадиган даромад эса 30 миллион еврони ташкил этиши мумкин.   
Дурдона Расулова

Теглар:Евровидение-2017 Украина Киев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!