Баённомада келгусида Сурия бўйича кейинги уч тарафлама саммит ўтказилиши белгиланган.
Бугун, 4 апрель куни мазкур президентларнинг Сурияда тинчликни ўрнатиш тўғрисидаги қўшма баёноти имзоланди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.
“Қўшма баёнот келишилди. У кейинроқ матбуотда эълон қилинади” дейди Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков.
Саммитда томонлар Сурия бўйича ҳамкорликни давом эттириш, мамлакат мустақиллиги ва яхлитлигини сақлаб қолишнинг қатъий тарафдори эканликларини таъкидлаган.
Баённомага кўра, Россия, Эрон ва Туркия Суриядаги қуролли мухолифат ва террорчиларни чеклашни энг биринчи даражали вазифа деб баҳолаган.
Шунингдек, Сурия бўйича кейинги уч тарафлама саммит Эронда ўтказилиши белгиланди.