Рейтингнинг биринчи ўрни Англия Примьер лигаси вакилига тегишли хештекка насиб этди.
Twitter ижтимоий тармоғи хештеглардан фойдаланилаётганига 10 йил бўлгани муносабати билан футболдаги энг оммабоп хэштеглар рўйхатини эълон қилди.
Рейтингда энг олий ўрнини 71 миллион кўрсаткич билан “Манчестер Юнайтед” футбол жамоасига тегишли бўлган #MUFC хэштеги эгаллади.
Кейинги ўрин “Реал” футбол жамоасининг #HalaMadrid хэштегига насиб этди. Бу тегдан охирги ўн йил ичида интернет тармоғи фойдаланувчилари 55 млн марта фойдаланишган.
Хештеглар оммабоплиги бўйича учинчи ўринни “Ливерпуль” жамоасининг #LFC хэштеги олди, унинг фойдаланиш кўрсатгичи 54 миллионни ташкил этди.

Акмалхон Эшонхонов