Террористик гуруҳ вакиллари Twitter, Facebook ҳамда VKontakte каби одамлар “гавжум” ижтимоий тармоқларда ўз “компанияси”ни очишга урунмоқда.
Бу машҳур ижтимой тармоқлар орасида ДАИШ ва у каби террористик гуруҳларнинг тармоққа кирмаслиги учун қилинган биринчи ҳаракат саналади. Биргина Twitter ижтимоий тармоғи вакиллари айнан шу мақсадда минглаб аккаунтларни ёпганликларини маълум қилишган.
Айтиш керакки, Twitter жуда узоқ вақтлардан бери таркибида террористик характердаги аккаунтларнинг кўплиги сабабли танқид қилинаётган эди. Баъзилар уни ДАИШ тарафдори деб ҳам аташганди.
Маълумотларга кўра, террористик гуруҳ вакиллари Twitter, Facebook ҳамда VKontakte каби одамлар “гавжум” ижтимоий тармоқларда ўз “компанияси”ни очишга урунмоқда. Хусусан, Россия фуқароларини ўз домига тортишга бўлган баъзи ҳаракатлари сабабли ҳам ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан бундай аккаунтларни ёпиш талаб қилинмоқда.