Қўрқманг, сиз дангаса ҳам касал ҳам эмассиз...
Кайфиятингиз йўқми? Уйқуга тўймаяпсизми? Ҳатто у ёки бу касаллик белгиларини ҳис этасиз. Қўрқманг, сиз дангаса ҳам касал ҳам эмассиз!
Бу одам руҳиятига салбий таъсир этувчи мавсумий ҳолат – тушкунликдир. Қишда қуёш ёруғлигининг етишмаслиги туфайли инсон руҳиятига кучли таъсир этувчи тушкунлик ҳолати баъзида турли касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
Қишнинг қорли кунларида, ҳатто, тунлар ҳам оппоқ нурга тўлиб, одам кайфиятига ажиб хушнудлик бахш этади. Афсуски, минтақамиз табиатида бундай кунлар саноқли бўлади. Мавсум асосан булутли кунлардан иборат.
Қишда одам руҳиятига салбий таъсир этувчи омиллар кўпаяди, деб таъкидлайди психологлар. Тунлар узайиб кун қисқариши, изғирин совуқлар, булутли, туманли кунлар, бу ҳам етмаганидек биз одамлар ҳам иссиқроқ бўлиш учун қора, кулранг, жигаранг каби рангларга бурканамиз. Бу ҳолат кайфиятни туширади.
Қишда ҳам ишчанлик ва қувноқликни йўқотмасликнинг йўли бор. Биринчи навбатда таомномангиз мева ва сабзавотларга бой бўлиши, айниқса, сариқ, қизил, яшил каби ранглардаги мевалардан кўпроқ тановвул қилишингиз керак. Агар иложи бўлса, чойшаб, парда каби матоларни ҳам шу рангдагисига алмаштиринг. Ахир бежизга рассомлар бу рангларни бахтиёрлик рамзи деб атамаганлар.
Яна бир маслаҳат: уйқуга ётишдан даҳшатли фильмларни кўрмаганингиз маъқул. Кўпроқ тоза ҳавода сайр қилинг. Шунда яхши кайфият ўзи сизни қидириб топади.

Муҳайё Саидова