Владимир Путин 2 октябрь куни Туркманистонга ташриф буюрди.
Музокаралар давомида Туркманистон раҳбари Россия президентининг ташрифи Туркманистон ва Россия ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлган бир пайтда юз берганини қайд этди.
Владимир Путин кенгайтирилган музокаралар чоғида Россия ва Туркманистон ўртасидаги савдо айланмаси янада кенгайишига умид билдирди.
Икки мамлакат ўртасида савдо айланмасини ривожлантириш учун 2018 йилгача 80 та лойиҳани қамраб олган иқтисодий ҳамкорлик дастури амалга оширилади.
Россия ва Туркманистон президентлари икки давлат ўртасида стратегик шериклик ҳақидаги шартномани имзолади. Ўтказилган музокаралар якунига кўра, икки давлат раҳбарлари ўртасида қишлоқ хўжалиги, саноат, миграция, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш, денгиз транспорт, спорт, туризм ва соғлиқни сақлаш соҳасида 14 та ҳужжат имзоланган.
Россиянинг Орёл шаҳри ва Туркманистоннинг Мари шаҳри ўртасида биродарлик муносабатлари ҳақида келишув имзоланган.
Туркманистон президенти Владимир Путинга “Ҳамкорликни ривожлантиришдаги хизматлари учун” орденини тақдим этган бўлса, Россия президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовни “Александр Невский” ордени билан мукофотлади.